Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазода 10 мингдан зиёд талаба қурбон бўлган

Ғазода 10 мингдан зиёд талаба қурбон бўлган

Ғазо секторига нисбатан давом этаётган исроил тажовузи натижасида ҳозиргача 400 ўқитувчи, 10 000 дан кўп талаба ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Фаластин таълим тизими раҳбари Имсод Барҳом брифингда маълум қилди.

Мулозимнинг сўзларига кўра, 39 минг киши таълим муассасаларига кириш имтиҳонига кира олмаяпти.

БМТ маълумотида уруш туфайли 625 000 талаба билим олиш имкониятидан маҳрумлиги келтирган. Эксклавдаги ўқув муассасаларининг 88 фоизига зиён етган.

Ҳозир Ғазодаги 2,3 миллион аҳоли ҳаво, қуруқлик ва денгиз орқали уюштирилаётган оммавий бомбардимон ҳамда ҳудуднинг тўлиқ қамал қилиниши туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармон танқислигидан азият чекмоқда. Минтақа жиддий гуманитар фалокат билан юзма-юз келган. Минглаб бино, жумладан касалхона, масжид ва черковлар зарар кўрган ёки бутунлай вайрон бўлган.

Ҳалок бўлганлар жасади ҳамон қулаган бинолар остида, йўл четида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофааси гуруҳлари қўйилган тўсиқлар туфайли уларнинг ёнига етиб бора олмаяпти. Исроилда эса қурбонлар сони 1200 га яқинлашди.

Киритилди: 10:06 31.07.2024. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!