Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ғазо учун кураш: Яман Исроил кемаларини тақиқлади

Ғазо учун кураш:  Яман Исроил кемаларини тақиқлади

Яман Исроилга тегишли кемалар ҳаракатини чеклади.

Яман Қуролли кучлари Қизил денгиз, Араб денгизи, Боб ал-Мандаб бўғози ва Адан кўрфазида Исроилга қарашли ҳар қандай кема ҳаракати тақиқланишини эълон қилди.

“Irna news” ёзишича, ушбу чора орқали Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва Ғазодаги қамални тугатиш мақсад қилинган.

Аввалроқ Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати халқаро воситачилар – АҚШ, Қатар ва Мисрни секторга ёрдам етказиб беришни қайта тиклашга ундаш учун тўрт кунлик муддат белгилаган. Акс ҳолда Исроил режимига қарши денгиз амалиёти қайта бошланиши айтилган.

Киритилди: 22:25 12.03.2025. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!