Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазо секторининг ярим миллионга яқин аҳолиси озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда

A A A
Ғазо секторининг ярим миллионга яқин аҳолиси озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда

Ғазода ярим миллионга яқин аҳоли озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқ бўйича йиғилишига тайёрланган баёнотида айтилади.
Матнда, шунингдек, анклавга ёқилғи етказиб беришдаги узилишлар сув, гигиена воситалари ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятини кескин камайтиргани таъкидланади.

“Можаро томонлари бу муаммоларни ҳал қилиш учун зудлик билан ўз хатти-ҳаракатларини тубдан ўзгартириши керак”, деди у. Гутерриш, шунингдек, гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш бўйича музокаралар муваффақият билан давом этаётганини айтди.

“Томонлар ҳозир келишув тузиши керак. Ғазодаги гуманитар инқироз барчамиз учун ўчмас доғдир”, деди БМТ раҳбари.

Киритилди: 10:19 18.07.2024. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!