Бугун 11 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазо секторидаги ҳаво ҳужумларида бир кунда 64 киши ҳалок бўлди

Ғазо секторидаги ҳаво ҳужумларида бир кунда 64 киши ҳалок бўлди

30 март куни Ғазо секторининг турли ҳудудларида Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида камида 64 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Унинг манбаларига кўра, хусусан Жабалия, Дайр ал-Балоҳ, Ғазо, Хон Юнис шаҳарлари ва уларга туташ аҳоли пунктлари бомбардимон қилинган.

Анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотларга ҳали изоҳ бермади.

Аввалроқ Фаластиннинг Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳаракати етакчиси Халил ал-Ҳаё ташкилот Миср ва Қатардан олинган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифи шартларига рози бўлганини маълум қилганди.

Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ҳам анклавдаги урушни тўхтатишга олиб келиши керак бўлган келишувнинг кейинги босқичини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

Киритилди: 10:11 31.03.2025. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!