Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Истанбулда Россия ва АҚШ музокаралари. Нималарга келишилди?

Истанбулда Россия ва АҚШ музокаралари. Нималарга келишилди?

Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, Россия ва АҚШ Истанбулда мусодара қилинган Россия дипломатик мулки масаласи бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олди.

Вазирлик, шунингдек, Дарчиев мусодара қилинган дипломатик мулк объектларига Россия Федерацияси вакилларини дарҳол киритиш муҳимлигини таъкидлаганини билдирди.

***

Россия ва АҚШ икки томонлама дипломатик муносабатлардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича янги учрашув ташкил этиш режаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Истанбулдаги Россия-АҚШ маслаҳатлашувлари якунлари бўйича АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

У тарқатган ёзма баёнотда айтилишича, Истанбулдаги делегацияларга раҳбарлик қилган Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари [Европа ва Евросиё ишлари бўйича Сонат] Коултер ва Россиянинг АҚШдаги элчиси [Александр] Дарчиев, зарурат туғилганда, яқин келажакда ушбу масалалар юзасидан янги учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилишган. АҚШ ташқи ишлар вазирлиги аниқлик киритишича, учрашувни ўтказиш муддати ва жойи, шунингдек, иштирокчилар таркиби кейинроқ белгиланади. Вазирликнинг баҳолашича, маслаҳатлашувларнинг ушбу босқичи томонларнинг "конструктив ёндашув"ни сақлаб қолаётганини намоён этди.

Давлат департаменти қўшимча қилишича, делегациялар дипломатик ваколатхоналар фаолиятига банк хизматлари кўрсатиш имкониятларини ҳам муҳокама қилган.

Киритилди: 23:18 10.04.2025. Ўқилди: 3013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!