Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Вазирликка кўра, 2023 йил 7 октябридан буён очликдан вафот этганлар сони 86 нафарга етди, улар орасида 76 нафар бола бор.

Шунингдек, маълум қилинишича, фақатгина сўнгги бир кунда 495 нафар яраланган шахс шифохоналарга етказилган, 130 нафар ҳалок бўлган фуқаронинг жасади тиббиёт муассасаларига келтирилган.

Фаластин ҳукумати ва халқаро ташкилотлар узоқ вақтдан бери Ғазога инсонпарварлик ёрдамининг тўсиқларсиз киритилишини талаб қилиб келмоқда. Бироқ, мавжуд блокада ва хавфсизлик вазияти туфайли аҳоли оғир гуманитар инқирозга юз тутган.

Киритилди: 19:23 21.07.2025. Ўқилди: 940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!