Ғарб сиёсий доиралари Россия ва Украина ўртасидаги урушни ҳозирги чизиқда музлатиш вариантини муҳокама қилмоқда, бироқ бу Россия президенти Владимир Путинга қўл келиши мумкин, деб ёзади Bloomberg.
«Путин Ғарб эртами кечми Украинага ёрдам беришни тўхтатади, деб ҳисоблаб, чарчатиш урушни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Сулҳ Россия қўшинларига ўз сафларини тўлдириш, тактик камчиликларни бартараф этиш ва янги ҳужумларга тайёргарлик кўриш имконини беради.
Воқеаларнинг бундай ривожланиши Украинага халқаро ёрдамни ҳам заифлаштириши мумкин. Баъзи Ғарб иттифоқчилари аллақачон молиявий ёрдамни қисқартириш сабабларини изламоқда, масалан, Германия келаси йил Украинага ёрдам буджетини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Сулҳ иттифоқчиларнинг чекинишига замин яратиб, Украинанинг қайта тикланган рус қўшинлари олдидаги заифлигини ошириши мумкин.
Журналистларнинг фикрича, бу сценарийнинг олдини олиш учун Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари қурол-яроғ ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни кўпайтириш орқали Украинанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда давом этиши керак. Фақатгина шундай стратегия Путинни ўз ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқишга ва минтақага барқарорлик ва тинчлик олиб келиши мумкин бўлган ҳақиқий музокараларни илгари суришга мажбур қилади», — дейилади материалда.