Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғарб ҳеч қачон Россияни тор-мор эта олмайди — Путин

Ғарб ҳеч қачон Россияни тор-мор эта олмайди — Путин

Ғарб Россияни тор-мор этишга уринмоқда, улар ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайди, деди Россия президенти Владимир Путин Кремлда “Россия қаҳрамонлари” билан суҳбат чоғида, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Биз аввалига аралашмадик, қандайдир тарзда ўз-ўзидан тинчланади деб ўйлагандик. Йўқ. Кейин биз одамларга ёрдам беришни бошлашга мажбур бўлдик ... Биз Минск келишувларини туздик. Улар: “Биз уларни бажаришга тайёрмиз”, дейишди. Бунинг учун ҳаракат қилдик. Улар буни яна омма олдида айтишди. Германиянинг собиқ канцлери ҳам, Франциянинг собиқ президенти ҳам айтди: “биз уни бажариш ҳақида ўйламаган эдик, фақат Украинани жанговар ҳаракатларга тайёрлаш учун имзолаганмиз. Ва Россияни четга суриш, уни заифлаштиришга уриниш. Ва охир-оқибат уни йўқ қилиш. "Улар ҳеч нарса қила олмайдилар. Ҳеч қачон", — деди Путин Кремлда Россия Қаҳрамонлари билан суҳбат чоғида.

Россия президенти Владимир Путин шунингдек, Украина расмийларининг ўзлари ўз мамлакатида русларга қарши курашни бошлаб, ҳозирги можарони қўзғатганини айтди.

Киритилди: 16:10 10.12.2023. Ўқилди: 3019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!