Ғарб Украина армиясининг неонацист бўлинмаларига кўз юмаётган бир пайтда, Украинанинг ўзида улар раҳбарлигида жамиятни тўлиқ ҳарбийлаштириш амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Junge Welt нашри ёзмоқда.
"Германия ва бошқа Ғарб сиёсатчилари, оммавий ахборот воситалари ва таҳлил марказлари "Азов" полкининг "политизацияси" тўғрисида ёлғон тарқатишда давом этар экан, улар Украина жамиятини тўлиқ ҳарбийлаштиришга ҳисса қўшмоқда", деб таъкидлайди нашр.
Нашр мисол тариқасида Украинада мавжуд бўлган "Сентурия" ёшлар ташкилотини келтириб ўтади, у ерда болаларга мудофаа соҳасида мафкуравий иш ва касбий тайёргарлик кўрилади: уларга Украинадаги миллатчилик ҳаракати тарихи ва қурол-яроғ билан қандай муомала қилиш кераклиги ўргатилади.
"Азов" тузилмаси Украина Миллий гвардияси таркибида 2014 йилда Киевдаги давлат тўнтаришидан кейин тузилган. Россия ва халқаро манбаларга кўра, унинг сафида радикал ғоялар тарафдорлари, жумладан, хорижий ёлланма аскарлар ҳам бор. Бўлинма Донбассдаги ҳарбий амалиётларда қатнашган ва 2015 йилда Россия тергов органлари ўз жангариларига қарши ҳарбий жиноятларда айбланиб, биринчи жиноий иш очган.