Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ғаллаороллик келин ҳам сарполарини МИБ ёрдамида қайтариб олди

Ғаллаороллик келин ҳам сарполарини МИБ ёрдамида қайтариб олди

Афсуски, ҳаётда турли вазиятлар учрайди. Оилавий ажралишлар эса нафақат руҳий, балки моддий томондан ҳам қийинчиликлар туғдириши мумкин. Айниқса, келинлик сарполарини қайтариб олиш баъзида муаммога айланади. Аммо қонун ҳимоясида бундай муаммолар ҳал этилади.

Яқинда Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича суднинг бир ижро ҳужжати келиб тушди. Унга кўра, фуқаро А.Ф. фойдасига, ажрашган турмушдан сўнг, келин бўлиб тушган уйидан 15 турдаги шахсий мол-мулкларни (келинлик сарполарини) олиб бериш белгиланган эди.

Давлат ижрочиси ушбу ижро ҳужжати асосида ишга киришди. Қарздор томон билан музокаралар олиб борилиб, ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Холислар иштирокида ҳужжатда кўрсатилган барча 15 турдаги мол-мулк тўлиқ хатловдан ўтказилиб, ундирувчи фуқарога (келинга) қайтариб берилди.

МИБ ходимларининг тезкор ва қонуний ҳаракатлари натижасида фуқаро ўз қонуний мулкини қайтариб олишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 21:25 04.07.2025. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!