Нью-Йоркдаги музокараларда G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари 7-8 ноябрь кунлари Токиода учрашув ўтказишга келишиб олдилар.
Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазирлигига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.
“Катта еттилик ташқи ишлар вазирларининг музокараларида Япония G7 ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилиши 7-8 ноябрь кунлари Японияда бўлиб ўтишини маълум қилди”, — дейилади хабарда.