Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

G7 давлатлари Украинага Россия активларидан тушган маблағлар ҳисобидан қарийб 50 миллиард доллар ажратди

G7 давлатлари Украинага Россия активларидан тушган маблағлар ҳисобидан қарийб 50 миллиард доллар ажратди

G7 давлатлари 2026 йил бошидан бери музлатилган Россия активларидан олинган даромадлар ҳисобидан Украинага 10,5 миллиард доллар миқдорида кредит ажратди. Шу билан мазкур механизм доирасида Киевга йўналтирилган маблағларнинг умумий ҳажми 49,4 миллиард долларга етди.

Мазкур молиялаштириш механизми 2024 йилда G7 томонидан Украина учун қарийб 50 миллиард долларлик кредит линияси тасдиқланганидан сўнг ишга туширилган. Биринчи тўловни 2024 йил охирида АҚШ 1 миллиард доллар миқдорида амалга оширган.

2025 йилда G7нинг бошқа давлатлари Украинага 37,9 миллиард доллар, 2026 йилда эса яна 10,5 миллиард доллар ажратган. Шу тариқа дастур доирасида кўзда тутилган маблағ лимити деярли тўлиқ ўзлаштирилган.

Айни пайтда Европа Иттифоқи музлатилган Россия активларидан Украина манфаатлари йўлида янада кенгроқ фойдаланиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу масала 12 октябрь куни Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгаши йиғилишида ва 15–16 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитда кўриб чиқилиши мумкин.

Аввалроқ Европа парламентидаги 122 нафар депутат Белгияда музлатилган қарийб 200 миллиард евролик Россия активларидан Украинага ёрдам бериш учун фойдаланиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

Россия томони эса бундай чораларга қарши чиқмоқда. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланишда иштирок этган шахслар ва ташкилотлардан ҳуқуқий жавобгарлик талаб қилиниши мумкинлигини билдирган.

Киритилди: Бугун 18:46. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!