Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

G7 давлатлари Эронни МАГАТЭ билан ҳамкорликни тиклашга чақирди

G7 давлатлари Эронни МАГАТЭ билан ҳамкорликни тиклашга чақирди

G7 гуруҳига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Эронни ядровий дастури бўйича Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорликни қайта бошлашга чақиришди.

Йиғилиш якунларига кўра қабул қилинган қўшма баёнотда шундай дейилади:

«Биз Эронни инспекция қилиниши мумкин бўлган, барқарор ва барча жабҳани қамраб оладиган ядровий келишув бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирмоқдамиз».

Баёнотда, шунингдек, минтақавий беқарорликни кучайтириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан воз кечиш лозимлиги таъкидланган.

G7 раҳбарлари Эроннинг Ядровий қуролни тарқалишини олдини олиш тўғрисидаги шартномага (ДНЯО) содиқ қолиши зарурлигини уқтирган.

Шу билан бирга, G7 давлатлари Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлашларини ва Яқин Шарқда тинчлик ҳамда барқарорликка содиқ эканликларини яна бир бор таъкидлашди.

Киритилди: 18:30 02.07.2025. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!