Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Футболда офсайд қоидаси ўзгариши кутилмоқда

Футболда офсайд қоидаси ўзгариши кутилмоқда

Офсайдни қайд этиш қоидасини ўзгартириш яна кун тартибига қўйилди. Футбол қоидаларини тартибга солувчи IFAB Арсен Венгер анчадан бери илгари сураётган ўзгаришни қайта кўриб чиқишни бошлади.

Ғоя шундан иборатки, офсайд фақат ҳужум қилаётган ўйинчи бутун гавдаси билан тўп узатиш пайтида ҳимоя қилаётган жамоанинг сўнгги ўйинчисига қараганда дарвозага яқинроқ бўлгандагина қайд этилиши мумкин.

Cadena SER хабарига кўра, офсайд қоидасини ўзгартириш бўйича якуний овоз бериш 1 мартга белгиланган. Агар қарор ижобий бўлса, бу XXI асрда футбол қоидаларидаги энг катта ўзгаришлардан бири бўлади.

Қайд этилишича, қоида 2026 йилги жаҳон чемпионатидаёқ жорий этилиши мумкин. Лекин ҳаммаси овоз бериш натижаларига боғлиқ бўлади.

Футболда офсайд қоидаси ўзгариши кутилмоқда

Киритилди: 18:22 19.10.2025. Ўқилди: 1174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!