Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Футбол эмас, хоккей?! Бизга фарқи йўқ, барибир, чемпион бўлаверамиз!

Футбол эмас, хоккей?! Бизга фарқи йўқ, барибир, чемпион бўлаверамиз!

Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар. Қувонарлиси, апрель ойида мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмади.

Хусусан, хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам халқаро майдонда ажойиб натижа кўрсатди. Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида хоккейчиларимиз ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан олдин, март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамиз ғалаба қозонган эди.

Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимиз 12 та - 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачиларимизни юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига самимий миннатдорлик изҳор этадилар.

Киритилди: Бугун 12:27. Ўқилди: 1261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!