Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ФСБ Туркия ва Европани энергия билан таъминловчи нефть-газ мажмуасига террорчилик ҳужумининг олдини олди

ФСБ Туркия ва Европани энергия билан таъминловчи нефть-газ мажмуасига террорчилик ҳужумининг олдини олди

Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Туркия ва Европани энергия билан таъминловчи нефть-газ мажмуасида теракт содир этилишининг олдини олди. Бу ҳақда ФСБ Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар тарқатмоқда.

Бошқарма маълумотларига кўра, тўрт киши жиноятни содир этишни режалаштирган. Улардан бири Украина махсус хизматлари кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилган Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) ходими, қолганлари унинг шериклари. Ҳибсга олинганларнинг барчаси СБУ томонидан ёлланган Россия фуқаролари.

Ҳужумни режалаштирган жиноятчини қўлга олиш чоғида ФСБ ходимлари унинг яширинган жойидан иккита қўлбола юқори қувватли тўпланган портловчи мосламани олиб қўйишди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Киритилди: 16:43 22.09.2022. Ўқилди: 3007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!