Франция аҳолисининг қарийб 80 фоизи харажатларини қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Бу BFMTV буюртмаси асосида Elabe компанияси ўтказган сўров натижаларидан маълум бўлди.
«2026 йил кузи арафасида французларнинг 79 фоизи камхарж яшашга мажбур эканини билдирган. Уларнинг 53 фоизи харажатларни бироз, 26 фоизи эса сезиларли даражада қисқартиришга тўғри келаётганини айтган», — дейилади материалда.
Тадқиқотда қайд этилишича, харид қобилиятига босим аҳолининг барча қатламларига таъсир қилмоқда.
Оддий хизматчилар ва ишчилар орасида тежашга мажбур бўлаётганлар улуши 90 фоизни ташкил этган. Раҳбарлар ва юқори малакали мутахассислар орасида эса бу кўрсаткич 59 фоизга тенг.