Францияда оммавий намойишлар ва тартибсизликлар фонида ички ишлар вазири Лоран Нуньес лавозимини тарк этишга қарор қилди. Бироқ мамлакат президенти Эммануэль Макрон унинг истеъфо ҳақидаги аризасини қабул қилмади.
BFMTV телеканали Елисей саройи матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Нуньес давлат раҳбарига истеъфога чиқиш таклифини билдирган.
"Ички ишлар вазири Лоран Нуньес Эммануэль Макронга истеъфо аризасини тақдим этди, аммо президент уни рад қилди", — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Макрон вазирга жамоат тартибини таъминлаш бўйича янги чораларни қисқа муддатда амалиётга жорий этиш вазифасини юклади.
Хусусан, ички хавфсизлик кучларининг тартибсизликларда иштирок этаётган шахсларга қарши ҳаракатларини такомиллаштириш талаб қилинган.