Франциянинг марказий қисмидаги Эндр департаментида бир двигателли самолёт қулаб тушди, бортидаги бир нафар учувчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда департаментнинг ўт ўчириш ва қутқарув маркази маълум қилди.
"Шатору-Виллер аэродромида учиш-қўниш йўлаги охирида самолёт ҳалокатга учради. Самолёт бортидаги ягона шахс бўлган учувчи ҳалок бўлди. Гап 60-70 ёшли эркак ҳақида кетмоқда", - дейилади марказ хабарида.
Ҳалокатга учувчи қўнмоқчи бўлганида двигателнинг носозлиги сабаб бўлган.