Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Францияда намойишлар бошланганидан бери қарийб 8 минг киши қўлга олинди

Францияда намойишлар бошланганидан бери қарийб 8 минг киши қўлга олинди

Францияда мактаб ўқувчиларининг намойишлари бошланганидан буён 7 950 киши қўлга олинди. Уларнинг 85 фоизини вояга етмаганлар ташкил этади. Бу ҳақда BFMTV телеканали мамлакат Адлия вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, 13 октябрь соат 17:00 ҳолатига 1 177 нафар вояга етган ва 6 773 нафар вояга етмаган шахс қўлга олинган. Уларнинг 26 нафари судга қадар қамоққа олинган бўлиб, 65 фоизи вояга етганлардир.

Жами 2 735 нафар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Яна 2 225 кишига нисбатан муқобил ҳуқуқий чоралар қўлланилган. Улар орасида синов муддати билан огоҳлантириш, етказилган зарарни қоплаш мажбурияти ва муайян жойларга боришни тақиқлаш каби чоралар бор. Шунингдек, 1 263 та иш кўриб чиқилмасдан тугатилган.

BFMTV таъкидлашича, таққослаш учун, «Сариқ нимчалилар» ҳаракатининг биринчи ойида Францияда 4 минг киши қўлга олинган эди.

Француз мактабларининг юқори синф ўқувчилари бир неча ҳафтадан бери дарс жадвалининг ҳаддан ташқари зичлиги, ўқитувчилар етишмаслиги ва таълим тизимидаги бошқа муаммоларга қарши намойишлар ўтказмоқда. Айрим акциялар тартибсизликлар билан кечган.

13 октябрь куни Париждаги оммавий намойишда полиция иштирокчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган. 6 октябрдаги акция давомида ҳам полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли гранаталарни қўллаган.

Киритилди: 09:25 15.10.2026. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!