Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 625 киши қўлга олинган, 83 нафар полиция ходими ва жандарм жароҳатланган. Таълим вазирлиги эса 119 нафар ўқувчи ва мактаб ходими жабрланганини маълум қилди.
Намойишлар жами 356 та таълим муассасасига таъсир кўрсатган. Дастлаб ўқувчилар мактабларни молиялаштириш етарли эмаслиги, ўқитувчилар танқислиги ва таълим тизимидаги бошқа муаммоларга қарши чиққан. Кейинчалик намойишлар зўравонликка айланган.
Франция президенти Эммануэль Макрон ёшларнинг хавотирлари асосли эканини тан олган, бироқ полиция, ўқитувчилар ва журналистларга нисбатан зўравонликни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлаган.
Айни пайтда бир нечта ўқувчи жароҳатланганидан сўнг полиция куч ишлатиш ваколатидан эҳтимолий ошириб фойдалангани бўйича учта ҳолатни ҳам текширмоқда. Макрон полиция томонидан содир этилган қонунбузарликлар ҳам қонун доирасида жазоланиши кераклигини айтди.
Франция президентининг фикрича, зўравонлик учун асосий жавобгарлик ўқитувчиларга ҳужум қилаётган шахслар зиммасида. Сўл сиёсий кучлар, жумладан «Бўйсунмас Франция» партияси намойишчиларни қўллаб-қувватламоқда. Ўнг қанот сиёсатчилар эса президентни мактабларда давлат тартибини заифлаштиришда айбламоқда.