Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Франция ва Хитойнинг умумий баёноти муҳокама марказида

Франция ва Хитойнинг умумий баёноти муҳокама марказида

Париж ва Пекин Украинада тезроқ ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилиши тарафдори. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон суҳбати якунлари бўйича маълум қилди.

"Бизга мустаҳкам ва барқарор тинчлик керак. У зудлик билан ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишдан бошланади," деб ёзган Макрон Х'даги саҳифасида ва бу Франция ва Хитойнинг умумий позицияси эканини қайд этган.

Суҳбатдошлар Украина атрофидаги вазиятдан ташқари, Яқин Шарқдаги можарони, шунингдек, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни муҳокама қилган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия Украина билан келажакдаги тинчлик шартномаси бўйича меморандум устида ишлашга тайёрлигини, жумладан, ўт очишни тўхтатиш масалалари ва можарони ҳал қилиш тамойилларини ўз ичига олиши мумкинлигини айтган эди.

Киритилди: 17:05 22.05.2025. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!