Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Франция Украинага 2 миллиард евролик ҳарбий ёрдам ажратади

 Франция Украинага 2 миллиард евролик ҳарбий ёрдам ажратади

Бу ҳақда Франция президенти Эммануел Макрон Парижда Украина етакчиси Влaдимир Зеленский билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

"Янги етказиб бериладиган ҳарбий ёрдам таркибига танкка қарши ракеталар, “ер-ҳаво” таснифидаги ракеталар ҳамда дронлар киради", — дея аниқлик киритди Макрон.

Шу билан бирга, Франция етакчиси Москва Киев томонидан таклиф қилинган 30 кунлик оташкесимни ҳеч қандай шартларсиз қабул қилиши кераклигини таъкидлади.

"Бу таклифни рад этиш Россиянинг урушни давом эттириш ниятини кўрсатади. Россия Украинага барқарор тинчлик учун ўз шартларини қўймаслиги керак", — дея таъкидлади Франция раҳбари.

Шунингдек, Макрон бугун Франция ва Буюк Британия томонидан Украинани қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилаётган “истак билдирганлар коалицияси” доирасида ҳамкорлари билан Украина уруши мавзусини муҳокама қилишини қўшимча қилди.

Киритилди: 11:34 27.03.2025. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!