Бу ҳақида The Telegraph хабар берди.
Эммануел Макрон тинчликпарварлар кучларни юбориш масаласини БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан 20 март куни Европа Кенгаши саммити чоғида муҳокама қилган.
The Telegraph нашрига кўра, Макрон Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан илгари ишлаб чиққан режа — Европа қўшинларини Украинага киритиш режасига муқобил вариантларни фаол равишда ўрганмоқда.
Украинага БМТ тинчликпарвар кучларини юборишни ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгаши маъқуллаши керак, бироқ Россия ва, эҳтимол, АҚШ бу таклифга қарши чиқиши мумкин.