Франциянинг ўнг қанот Миллий митинг партияси парламентдаги фракцияси раҳбари Марин Ле Пен Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги янги савдо келишувини кескин танқид қилди.
Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, Урсула фон дер Ляйеннинг Дональд Трамп билан тузган савдо битими Европа Иттифоқи учун "сиёсий, иқтисодий ва маънавий фиаско" ҳисобланади.
"Сиёсий нуқтаи назардан, бу муваффақияцизлик, чунки 27 аъзоси бўлган ЕИ Буюк Британиядан ҳам ёмонроқ шароитларга эришди", деб ёзади Ле Пен.
Унинг сўзларига кўра, келишув Европа Иттифоқини ҳар йили АҚШдан суюлтирилган газ ва қурол кўринишида юзлаб миллиард евро импорт қилишга мажбур қилади, у буни иқтисодий муваффақияцизлик ва Франция саноати, шунингдек, мамлакат энергетика ва ҳарбий соҳалари учун “капитуляция” деб атади.
Ле Пен, шунингдек, Германия автосаноати учун тарифларни пасайтириш учун битим француз фермерларининг манфаатларини қурбон қилганидан ғазабини билдирди.