Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Франция бош вазири қирувчи самолётда тиқилиб қолди (видео)

Франция бош вазири қирувчи самолётда тиқилиб қолди (видео)

Франция бош вазири Франсуа Байру Париждаги ҳаво кўргазмаси вақтида Rafale қирувчи самолёти кабинасида тиқилиб қолди. Бу ҳақда Entrevue нашри хабар бермоқда.

Қизиқарли воқеа бош вазирнинг Rafale F5 илк бор намойиш этилган авиашоуга ташрифи чоғида юз берди.

"Франсуа Байру Франциянинг Rafale қирувчи самолётига ўтирди. Аммо кичик муаммо бор эди: бош вазир тиқилиб қолди ва самолётдан чиқа олмади, бу эса кўплаб масхараларга сабаб бўлди" - деб ёзади нашр.

Натижада авиашоу ишчиларидан бири Байруга ёрдамга келди ва у бош вазирни қирувчи самолётдан озод қилди.

Нашрнинг қайд этишича, самолёт тақдимоти йилнинг асосий воқеаси бўлиши керак эди, бироқ бош вазир билан содир бўлган воқеа қирувчи самолётнинг ўзидан ҳам кўпроқ ҳаяжонга сабаб бўлган.

Киритилди: 11:00 20.06.2025. Ўқилди: 1364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!