Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров сўнгги ҳафталарда АҚШда бир неча бор ФҚБ директори Кэш Пател ва унинг ўринбосари Ден Бонжино билан яширинча учрашди.
Бу ҳақда Американинг The Washington Post газетаси манбаларга таяниб хабар бермоқда. Нашрнинг қайд этишича, бу учрашувлар "ёпиқ эшиклар ортида" ўтган.
"Ушбу учрашувлар Ғарб давлатлари расмийларини ташвишга солди, улар ҳали ҳам нима мақсадда ўтказилганини билишмайди," - дейилади нашрда.