Телеканалнинг таъкидлашича, Интернетда топилган ҳужжатларнинг аксарияти Пентагоннинг махсус ҳимояланган планшетларга электрон тарзда юборилган махфий ҳисоботларидир. Бундай ҳисоботларни олувчилар тахминан 5 минг киши бўлиши мумкин.
Бироқ, Fox News таъкидлаганидек, баъзи ҳужжатлар Пентагон томонидан эмас, балки Марказий разведка бошқармаси ёки NSA томонидан тайёрланган. Улар АҚШ Мудофаа вазирлигининг махфий ҳисоботларига киритилмаган, уларни олувчилар доираси кичикроқ.
Шу асосда телеканал Америка разведка ташкилотларидан бирига тегишли торроқ гуруҳ вакили маълумотларнинг сизиб чиқиши манбасига айланиши мумкин деган хулосага келади.