"Реал" мухлислари "AS" нашрининг муқовасидаги суратдан норози бўлишди. Суратда асосий фонда Азарнинг тиббий кўрикдан ўтаётган ҳолати тасвирланганди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига эса бу суратнинг фотошоп эканлиги ёқмаган. Мухлислар аниқлашдики, муқовадаги суратда фақат бош Азарники, гавда эса Бенземаники. Бензема ҳам Азар билан бир вақтда тиббий кўрикдан ўтганди.
Мухлисларнинг фикрича, бу Азардаги ортиқча вазнни яшириш учун қилинган. Улар Азарни нопрофессионализмда айблашяпти.