Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Форс кўрфазидаги Эрон оролларига АҚШ қўшинларини киритиш сценарийлари муҳокама қилинмоқда

Форс кўрфазидаги Эрон оролларига АҚШ қўшинларини киритиш сценарийлари муҳокама қилинмоқда

Форс кўрфазидаги Эрон оролларидан бирига АҚШ қўшинларини жойлаштириш сценарийлари кўриб чиқилмоқда.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан A Haber телеканалида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, агар можаро чўзилиб кетса, бундай сценарийлар амалга оширилиши мумкин.

Фиданнинг таъкидлашича, Эрон Ҳормуз бўғозини тўсиб қўйиш орқали стратегик устунликка эришган. Бунга жавобан, унинг фикрича, АҚШ нефть ва газ экспорт қилинадиган Эрон оролларидан бири устидан назоратни ўрнатиш учун чоралар кўриши мумкин.

"Томонлар бундай ҳаракатлардан босим воситаси ва ўз позицияларини мустаҳкамлаш усули сифатида фойдаланмоқдалар. Айнан шунинг учун Туркия томонлар ўртасида сулҳга эришишга интилади", деди ташқи ишлар вазири.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!