Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Покистонлик манбанинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ва парламент спикери Муҳаммад Боқир Ғолибафнинг жойлашув координаталарига эга бўлган ва уларга зарба беришни режалаштирган.
"Биз АҚШга агар бу шахслар ҳам йўқ қилинса, Эрон билан музокара ўтказиш учун ҳеч ким қолмаслигини айтдик. Шундан сўнг Вашингтон Исроилдан бу ҳаракатни тўхтатишни сўради", — деди Reuters манбаси.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри ҳам АҚШ расмийларига таяниб, Ароқчи ва Ғолибаф тинчлик музокаралари ўрганилаётгани сабабли тўрт-беш кунга “ўлим рўйхати”дан чиқарилганини хабар берганди. Бироқ нашр бу жараёнда Покистоннинг ролини тилга олмаганди.
Покистон мудофаа ва ташқи ишлар вазирликлари ҳозирча бу хабар бўйича расмий изоҳ бермади.