Тижорат банклари манфаати учун суд қарори чиққанидан кейин кредит фоизларини тўхтатиш нормасини бекор қилиш таклифи муҳокамага қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қоидага кўра, суд қарори чиқса, фоиз ва неустойка ҳисобланиши тўхтайди. Бу норма 2024 йилдан жорий этилган эди.
Энди эса ушбу нормани кодексдан чиқариш таклиф қилинмоқда.
Айримларга кўра, бу ташаббус банклар манфаатига хизмат қилади ва аҳоли учун салбий таъсир қилиши мумкин.
Масала ҳозирча муҳокамада — фуқаролар ҳам ўз фикрини билдириши мумкин.