Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон АҚШни огоҳлантирди: «ер усти уруши янада хавфли ва қимматга тушади»

Эрон АҚШни огоҳлантирди: «ер усти уруши янада хавфли ва қимматга тушади»

Tasnim News Agency маълум қилишича, АҚШнинг 15 бандли режасига жавоб Эрон томонидан воситачилар орқали етказилган.

Манбага кўра, Теҳрон барча йўналишларда ҳужумлар ва «мақсадли қотилликлар»ни тўхтатиш, уруш қайта такрорланмаслигига кафолатлар бериш ҳамда товон тўлашни талаб қилган.

Шунингдек, Эрон Ормуз бўғози устидан ўз суверенитетини тан олишни хавфсизликнинг асосий кафолати сифатида кўрмоқда.

Эрон томони АҚШ музокара ташаббусини танқид қилиб, уни «учинчи бор алдашга уриниш» деб баҳолади. Манба таъкидлашича, АҚШ музокаралар орқали ўзини тинчлик тарафдори сифатида кўрсатиш, нефть нархларини тушириш ва Эронга қарши ер усти операциясига тайёргарлик кўришга вақт ютмоқчи.

Теҳронда Вашингтоннинг музокараларга ҳақиқий тайёрлигига шубҳа билдирилиб, Женевадаги маслаҳатлар билан бир вақтда ҳам ҳужумлар давом этгани эслатилди. Бу эса янги эскалацияга тайёргарликдан далолат бериши мумкинлиги айтилди.

Шу фон ортида Эрон қуруқлик қўшинлари қўмондони Али Жиҳаншахи мамлакат тўғридан-тўғри тўқнашувга тайёр эканини билдирди.

«Ер усти уруши рақиб учун янада хавфли ва янада қимматга тушади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Эрон кучлари минтақадаги АҚШ ва Исроил ҳаракатларини диққат билан кузатмоқда, эҳтимолий ер усти босқини эса «қоплаб бўлмас оқибатлар»га олиб келиши мумкин.

Киритилди: Бугун 17:40. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!