Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Яқин Шарқдаги можаронинг оқибатлари коронавирусга ўхшаш бўлиши мумкин — Путин

Яқин Шарқдаги можаронинг оқибатлари коронавирусга ўхшаш бўлиши мумкин — Путин

Россия президенти Владимир Путин Яқин Шарқдаги қуролли можаро оқибатларини олдиндан баҳолаш қийинлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатлари глобал иқтисодиётга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Логистика занжирлари, ишлаб чиқариш ва хомашё бозорлари босим остида қолган.

Россия президенти Тадбиркорлар иттифоқи мажлисида қуйидагиларни маълум қилди:

🔶 Россия ўз суверенитетини мустаҳкамлаши керак. Бусиз барча соҳаларда асосий манфаатларини ҳимоя қилишнинг иложи йўқ.

🔶 Россия, айниқса, сунъий интеллект, автоном тизимлар ва рақамли платформалардаги технологияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

🔶 Россия маҳаллий технологияларга асосланган бизнес инвестицияларини қўллаб-қувватлайди.

🔶 Россия бизнеси БРИКС давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор бериши керак.

🔶 Компаниялар (нефть ва газ соҳаси) бугунги нархлар ошиши натижасида келаётган қўшимча фойдани исроф қилмасдан, эҳтиёткор бўлиши керак.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!