Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Прагадаги "Россия уйига" "Молотов коктейллари" билан ҳужум қилинди

Прагадаги "Россия уйига" "Молотов коктейллари" билан ҳужум қилинди

26 март куни кечки пайт Чехия пойтахтидаги Россия фан ва маданият маркази (Россия уйи) биносига ўт қўйишга уринилди. Ҳужум оқибатида деразалар синиб, ёнғин чиққан, бироқ олов тез орада ўчирилган.

Пойтахт полицияси ўзганинг мулкига зарар етказиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди ва айбдорларни қидирмоқда.

Марказ раҳбари Игор Гиренконинг сўзларига кўра, кутубхона биносига улоқтирилган олтита "Молотов коктейлидан" учтаси портламай қолган. Ушбу воқеа Прагада "Рус маданияти кунлари" якуний тадбири арафасида юз берган.

Хориждаги "Россия уйлари" "Россотрудничество" агентлиги таркибида фаолият юритади. Ғарб санкцияларига қарамай, ушбу муассасалар Украинадаги уруш даврида ҳам ўз ишини давом эттирмоқда. Кўплаб фаоллар ва суриштирувчилар ушбу марказлар Кремл тарғиботини тарқатиш билан шуғулланишини бир неча бор таъкидлаб келишган.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!