Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон АҚШ билан урушда устунликка эга

Эрон АҚШ билан урушда устунликка эга

Бу ҳақда Буюк Британия разведкасининг (MI6) собиқ раҳбари Алекс Янгер The Economist нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Ҳақиқат шундаки, АҚШ вазифанинг мураккаблигига етарлича баҳо бермади. Фикримча, тахминан икки ҳафта олдин улар Эронда ташаббусни қўлдан чиқаришган эди", — деди Янгер.

Унинг таъкидлашича, Эрон раҳбарияти кутилганидан кўра анча бардошли бўлиб чиққан.

"2025 йилнинг июн ойидаёқ Эрон ҳарбий кучларни тақсимлаш ва қуролдан фойдаланиш ваколатларини топшириш бўйича бир қатор тўғри қарорлар қабул қилишган эди. Бу уларга Қўшма Штатларнинг жуда кучли ҳаво операцияларига қарши қўшимча барқарорлик берди.

Теҳрон “горизонтал кенгайиш стратегияси”га амал қилмоқда. Улар Форс кўрфази мамлакатларини ракеталар билан ўққа тутиб, АҚШга босим ўтказяпти. Эрон энергетик урушнинг муҳимлигини англаб етди ва Ҳўрмуз бўғозига таҳдид қилиш орқали можарони глобаллаштирди. Улар ўзларининг “қарталарини” маҳорат билан ўйнай олишди", – дея таъкидлади Янгер.

Собиқ разведка раҳбарининг хулоса қилишича, Ҳўрмуз бўғози устидан назорат Эронга ушбу урушда стратегик устунлик бериши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!