Саудия Арабистони ва БАА каби бир қанча Форс кўрфази мамлакатлари Қўшма Штатларни Эронга қарши ҳарбий операцияларни давом эттиришга чақирди.
Бу ҳақда Associated Press Қўшма Штатлар, Исроил ва Форс кўрфази давлатларининг исми ошкор қилинмаган расмийларига таяниб хабар берди.
Унда БАА, Саудия Арабистони, Қувайт ва Баҳрайн вакиллари АҚШ-Исроил ҳарбий операцияси Теҳрон раҳбариятида туб ўзгариш бўлмагунча ёки Эрон раҳбариятидаги кайфият ўзгармагунча давом этиши кераклиги ҳақидаги фикрни шахсий равишда билдирганликлари таъкидланган.
Агентлик шунингдек, Форс кўрфази мамлакатлари ўртасидаги можарога ягона ёндашув йўқлигини таъкидлайди: Саудия Арабистони ва БАА энг қаттиқ позицияни эгаллайди, Уммон ва Қатар эса дипломатик ечимни қўллаб-қувватлайди.