Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен 2028–2034 йиллар учун ЕИ бюджети ҳажмини 1,2 трлн евродан 2 трлн еврогача оширишни таклиф қилмоқда. Бу маблағ пандемия қарзларини тўлаш, рақобатбардошлик жамғармаси (451 млрд евро) ва Украинага ёрдам (100 млрд евро) учун сарфланиши кўзда тутилган.
Маблағлар янги солиқлар — жумладан, тамаки компаниялари ва 100 млн евродан ортиқ айланмаси бор корхоналарга қўшимча солиқлар ҳисобига йиғилади.
Таклиф Европа бўйлаб қаттиқ танқидга учради. Германия ва бошқа давлатлар маъмурий харажатларнинг ошиши ва фермерларга субсидиялар қисқаришидан норози. Танқидчилар буни “исрофгарчилик” деб атади ва аввал тежамкорликка чақиришмоқда.