"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Жирона"га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.
"Ҳа, биз пешқадам эдик, энди эса навбат "Реал"га. Кўрамиз, нима бўларкин. Биз ҳали юқори даражамизга чиққанимизча йўқ, аммо мана бундай иродали ғалабалар бизга ёрдам беради. Буёғига ҳакамларнинг қарорларига эътибор бермасдан ўз ишимизни қилишимиз зарур. Ҳозирча "класико" ҳақида ўйлаганим йўқ", - деди 60 ёшли немис мутахассиси.
Бугун "Реал" сафарда "Хетафе" меҳмони бўлади.