Фитрат ХХ аср ўзбек адабиёти машҳур маърифатпарвари, адиб ва сиёсий арбоб, шунингдек, жадидчилик ҳаракатининг етакчиларидан бири. У ўзининг адабий ва лингвистик фаолияти орқали ўзбек ва туркий тилларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Ўзбек адабиётининг янги шаклларини яратишга ҳаракат қилган ва шу орқали миллий ўзликни англашга ҳисса қўшган.
Фитрат 1921 йилда Шарқ мусиқа мактабини ташкил этиб, унинг биринчи директори бўлган. Мактабга мумтоз мусиқа билимдонлари (созанда ва хонандалар) билан бирга В.А.Успенский сингари мусиқашуносларни ҳам таклиф этган. У шу вақтдан бошлаб, “Шашмақом” куйларини тўплаш ва нотага ёзиб олиш ишларига раҳбарлик қилган. Фитрат ташаббуси билан Ота Жалол ва ота Ғиёсдан Бухоро Шашмақоми В.Успенский томонидан илк бор нотага олиниб, нашр этилган.
Маърифатпарвар Абдурауф Фитрат бухоролик талабаларни Германияга юбориш ташаббускорларидан бири ҳам эди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази "Ўзбекистон XX асрда" экспозицияси учун Фитрат фаолиятига бағишланган “Фитрат — Шарқ мусиқаси билимдони” медиалойиҳаси ташкил этилиши белгиланган.