Бу ҳақда Yle хабар бермоқда.
Лахти шаҳри ҳудудида жуда қалин туман ва ноль ҳарорат натижасида трассада сезилар-сезилмас музлама пайдо бўлган. Сирпанчиқ йўл ва ёмон кўриниш шароитида ўнлаб автомобиллар иштирокида бир қатор "занжирли" ЙТҲлар содир бўлди.
Полиция маълумотларига таяниб хабар қилинишича, аварияга тўсатдан юзага келган кучли туман ва музламалар сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида 12 киши жабрланган, улардан икки нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Маълум қилинишича, аварияга Yle журналисти ҳам учраган. Унинг сўзларига кўра, туман жуда кутилмаганда тушган ва йўл дарҳол муз майдонига айланган.