Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Финляндия Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Финляндия Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Финляндия Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

31 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келган Финляндия Республикаси Президенти Александр Стуббни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди.

Ўзбекистон ва Финляндия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар.

Тантанали маросим якунлангач, биргаликда суратга тушилди ва делегациялар иштирокида олий даражадаги музокаралар бошланди.

Киритилди: 17:30 31.10.2025. Ўқилди: 1320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!