Луиш Фигу «ПСЖ»ни Чемпионлар Лигаси фаворити деб ҳисобламоқда.
«ПСЖ» фаворит. Улар барқарор натижаларга эга ва ажойиб жисмоний формада. Аммо олдиндан айтиш қийин. Мен якуний прогноз беришни хоҳламайман.
«Барселона» — «Интер»? Бу — турли хил услубдаги жамоалар. Аммо «Интер» фақат ҳимояда ўйнайди деб ўйлаган ҳар бир киши хато қилади. Миланликлар требл қилишга қодир. Инзаги жамоаси Чемпионлар Лигасида яхши ҳимояланмоқда ва энг кам тўп ўтказди. Уларда ҳамма нарсани ўзгартира оладиган футболчилар бор.
«Барселона» треблга эришиши мумкинми? Албатта, уларда ҳам шундай имконият мавжуд», — деди «Интер» ва Каталония клуби собиқ яримҳимоячиси Laureus маросимида.
Турнир ярим финалида «ПСЖ» «Арсенал»га қарши, «Барселона» «Интер» билан ўйнайди.