Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ФИФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади

ФИФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади

Ёзги трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун "Навбаҳор" уч босқичда иш олиб бориши лозимлиги таъкидланганди.

Кеча — 24 июль куни ФИФА "Навбаҳор" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади. Мазкур тақиқ Гиорги Никабадзе ўз маошини вақтида олмагани ортидан қўйилганди. Маълум бўлишича, клуб бу борада ўз мажбуриятини тўлиқ бажарган.

Эндиликда "Навбаҳор" ўзбекистонлик футболчилар олдидаги мажбуриятларини адо этишга киришган. Лига айни вақтда мазкур масала қандай давом этаётганига ойдинлик киритмоқда. Клуб ва футболчилар ўртасидаги келишувга кўра, Наманган клуби шу йилнинг 1 июль санасига қадар қарздорликни ёпиши лозим эди. Мазкур сана вилоят ҳокими томонидан берилган кафолат хатида кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, Лигага тўғридан-тўғри мурожаат киритган собиқ мураббий ва бошқа маҳаллий футболчилар олдидаги мажбуриятлар ҳам ҳал қилиниши лозим.

Маълумот учун, 30 июль куни Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси ёпилади.

Киритилди: 15:26 25.07.2025. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!