Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

ФИФА ЖЧ ўйинларида ҳар бир таймда 3 дақиқалик танаффус беради

ФИФА ЖЧ ўйинларида ҳар бир таймда 3 дақиқалик танаффус беради

Келаётган ёзда АҚШ, Мексика ва Канада футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мезбон мамлакатлардаги иқлим хусусиятлари (иссиқ ҳаво) туфайли, ҳар бир тайм ўртасида уч дақиқалик мини-танаффус жорий этилади. Ушбу танаффус вақтида футболчилар сув ичишлари ва бироз дам олишлари мумкин бўлади. Шу тариқа, ФИФА спортчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилишни мақсад қилган.

The Athletic нашрининг хабар беришича, ФИФА телеканалларга ушбу мини-танаффуслар вақтида трансляцияни тўхтатиб, реклама кўрсатишга рухсат беради.

Жаҳон кубогини ушбу мундиалда Аргентина терма жамоаси ҳимоя қилади. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида «альбиселесте» Жазоир, Австрия ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 23:48 05.03.2026. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!