Аббос Файзуллаев ёзда ЦСКАни тарк этиши мумкин.
Инсайдер Иван Карпов ўз эфирида Аббоснинг эҳтимолий кетиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, шундай деди:
"Файзуллаев Европага бормоқчи. Аммо бунинг учун ЦСКАнинг талаблари қондирилиши, Аббосга маъқул келадиган клуб топиш керак. Лекин бундай имконият, ҳақиқатан ҳам, мавжуд. Иш давом этмоқда", - деди инсайдер.