Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан Сенат Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан Фаррух Сойибжонович Абдураимов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
Шу билан бирга Алишер Атаханович Усманов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.