Фарғона шаҳрида “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш жараёни қайта тикланди.
Бунга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг талаби асос бўлди. Вазирлик сўровига кўра, Фарғона шаҳрида ишчи комиссия томонидан айрим лойиҳалар белгиланган мезонлар асосида қайта кўриб чиқилди.
Шу тариқа, вақтинча чекланган овоз бериш жараёни Фарғона шаҳри учун яна давом эттирилди.
Эслатма: “Ташаббусли бюджет”нинг ушбу мавсумида овоз бериш жараёни 31 август соат 23:59 гача давом этади.