Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада айланма йўллар орқали кириб келган тамаки маҳсулотлари ушланди

Фарғонада айланма йўллар орқали кириб келган тамаки маҳсулотлари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ж. “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда, республика ҳудудига айланма йўллар орқали кириб келган хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 3 000 қути тамаки маҳсулотларини Фарғона шаҳрида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:06 16.05.2025. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!