Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада 20 000 долларни четга ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди

Фарғонада 20 000 долларни четга ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали қўшни давлатга ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “кобальт” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона ва чегара назоратидан ўтказилди. Натижада, автотранспорт воситасининг ҳайдовчи ўриндиғи остида целлофан пакетда божхона назоратидан яширилган оғзаки ёки ёзма декларацияланмаган ҳамда олиб чиқиш меъёридан ортиқча бўлган валюталар борлиги аниқланди. Кўздан кечириш давомида мазкур валюталар 100 млн. сўм ҳамда 20000 АҚШ доллари эканлиги маълум бўлди. Oлиб чиқиш меъёридан ортиқча бўлган 20000 АҚШ доллари ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатма: Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан божхона чегаралари орқали эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини олиб чиқишга рухсат берилган.

Киритилди: 18:12 10.12.2024. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!